Ўзбекистон | 10:48 / 11.08.2022
13017
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёдан Тожикистон орқали Фарғонага автобус қатнови йўлга қўйилади

Сирдарё вилояти марказидан Тожикистон орқали Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилади.

Тез кунда Гулистон шаҳрини Фарғона водийси билан боғловчи “Гулистон - Қўқон” (Тожикистон орқали) вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси хабарига кўра, қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир марта амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Гулистон шаҳридан жўнайдиган автобус “Ховособод” ҳамда Фарғона вилояти яқинидаги “Андархон” чегара божхона постлари орқали Қўқон шаҳрига етиб боради.

Автобуслар Тожикистон ҳудудида йўловчиларни тушириши ва олиши мумкин эмас. Йўловчиларда эса хорижга чиқиш паспорти бўлиши талаб этилади. 

Ушбу йўналишнинг масофаси 264,3 километр бўлиб, йўл ҳақи 50 минг сўм атрофида бўлиши кутилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид