Ўзбекистон | 16:48 / 12.08.2022
3641
1 дақиқада ўқилади

Кадастр тизимида 28 та ҳолатда коррупция билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилди

Ўтган етти ойда кадастр тизимида 28 та ҳолатда коррупция билан боғлиқ жиноят ишлари қўзғатилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Отамуродов маълум қилди.

Қайд этилишича, Кадастр агентлиги тизимига ўтган 7 ой давомида 1045 нафар ходим танлов асосида ишга қабул қилинган бўлиб, уларнинг 253 нафарини раҳбар ходим ташкил этган.

Шунингдек, 885 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Уларнинг 724 нафари - мутахассис ходим, 161 нафари - раҳбар ходим.

Маълум қилинишича, 7 ой давомида бир нечта сабабларга кўра 142 нафар раҳбар ходимга ҳамда 1301 нафар мутахассисга интизомий чоралар кўрилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид