11:42 / 12.08.2022
13283

Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан бироз иссиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда

Бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб нисбатан салқин, кундуз кунлари бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 18-22 даража иссиқ, кундуз кунлари 32-37 даража иссиқ атрофида бўлади.

Чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

Республика ҳудудига якшанба кунидан Туркманистон ҳудудларидан бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва кейинги ҳафта бошида кундузги ҳарорат 37-39 даража иссиққа етади.

Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан булутсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат бугун кечқурун Наманган ва Фарғона вилоятлари айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.

Top