Ўзбекистон | 10:43 / 12.08.2022
3207
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда автобус ва микроавтобуслар парки 60 фоизга эскиргани маълум бўлди 

“Ҳудудларда йўловчи ташиш тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Республика ҳудудларидаги жамоат транспорти тизими хатловдан ўтказилгани ҳамда ҳудудларни тўлиқ жамоат транспорти билан қамраб олиш учун 4 969 та автобус ва 3 400 та микроавтобус етишмаслиги ҳамда мавжуд автобус ва микроавтобуслар парки 60 фоизга эскиргани маълум қилинди.

Қуйидагилар республикада жамоат транспортида йўловчи ташиш тизимини ривожлантириш асосий йўналишлари этиб белгиланади:

  • аҳоли талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлардаги транспорт тармоқлари вилоят, шаҳар, туман ҳамда маҳаллалар билан боғлиқлигини таъминлаш;
  • ҳудудлар жамоат транспорти билан умумий қамраб олингани доирасида автобуслар билан қамраб олиш улушини ошириш;
  • аҳоли учун транспорт хизматлари сифати, оммабоплиги, қулайлиги ва тезкорлигини ошириш ҳамда шаҳарларда барқарор йўловчи ташиш транспорт тизимини яратиш;
  • ҳудудлар ўртасида барча транспорт турларида мунтазам қатновларни мақбул нархларда ташкил этиш орқали жамоат транспорти жозибадорлиги ва аҳоли мобиллигини ошириш;
  • йўловчи транспорти инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ташишлар хавфсизлигини таъминлаш;
  • илғор ахборот технологияларини қўллаш орқали интеллектуал транспорт тизимини яратиш;
  • жамоат транспорти ҳаракат таркибини босқичма-босқич замонавий транспорт турлари билан янгилаш мақсадида ташувчилар учун қулай механизмлар жорий этиш.

Мавзуга оид