Жаҳон | 19:09 / 16.08.2022
9751
1 дақиқада ўқилади

Франциялик фермерлар қурғоқчилик сабабли ҳосилнинг учдан бир қисмини йўқотди

"Метео-Франс" метеохизматининг маълумот беришича, 2022 йилнинг июли мамлакат тарихидаги иккинчи энг иссиқ ой бўлди.

Фото: Reuters

Францияда қурғоқчилик сабабли мева-сабзавотлар ҳосили қарийб 35 фоизга камайди, деди Франция сабзавот етиштирувчилар миллий ассоциацияси президенти Жак Рушассе.

"Ҳосилга зарар етди. Ҳозирда зарарни 25-35 фоиз деб баҳоламоқдамиз. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун сувдан фойдаланишга қўйилган чекловлар яхшироқ мослаштирилиши лозим", – деди Рушассе.

У бугунги кунда Францияда ҳар иккинчи сабзавот импорт қилинишини эслатиб ўтди ва фермерларга давлатнинг қўллаб-қувватлови зарурлигини айтди. 

"Метео-Франс" метеохизматининг маълумот беришича, 2022 йилнинг июли мамлакат тарихидаги иккинчи энг иссиқ ой бўлди. Францияда жазирама оқибатида қурғоқчилик юзага келди.

Мавзуга оид