Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳлида Тошкент тиббиёт академияси ваколатхонаси очилди
Деҳлида Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) ваколатхонаси очилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Хорижий мамлакатлардаги ушбу ваколатхона ТТА тарихида биринчи бўлиб, у академиянинг Ҳиндистонда олий тиббий таълимни ташкил этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, илғор тиббиёт муассасаларида ТТА раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун малака ошириш ва стажировкалар уюштириш бўйича манфаатларини ҳимоя қилади.
Ваколатхона фаолияти доирасида ТТА талабаларининг Ҳиндистон етакчи тиббиёт марказларида амалиётини ташкил этиш режалаштирилган. Ҳиндистондан таниқли ўқитувчиларни таклиф этиш орқали академия педагогик салоҳиятини ривожлантиришга максимал даражада кўмаклашишга эътибор қаратилади.
Келгусида Тошкент тиббиёт академиясининг Жанубий Корея, Туркия ва Полшада ваколатхоналарини очиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:39 / 25.02.2026
Деҳлидаги университетда ўзбек тили бўйича 4 йиллик бакалавриат очилади
16:10 / 06.10.2025
Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти иммунитет соҳасидаги кашфиётлар учун берилди
14:42 / 04.10.2025
Тошкент ва Деҳли ўртасида янги авиарейс йўлга қўйилди
12:50 / 02.08.2025