Ўзбекистон | 07:47 / 23.08.2022
12252
1 дақиқада ўқилади

Айрим ходимларни ишга қабул қилишда мажбурий тиббий кўрик ўтказилади

Ўзбекистонда иш берувчи қатор ходимларни ишга қабул қилишда ва кейинчалик тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзяпти.

Улар қуйидагилар:

  • 18 ёшга тўлмаганлар;
  • 60 ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёллар;
  • ногиронлар;
  • ноқулай ишларда, тунги ишларда, транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
  • озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
  • мактаблар, боғчалар ва бошқа муассасаларнинг болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.

Тиббий кўрикдан ўтиш учун ходимлардан пул ундирилмайди, тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходим иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади. 

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Мавзуга оид