19:00 / 23.08.2022
21744

Танишув: Арбобларни тарбиялаган Иқтисодиёт университети

Салкам бир асрлик тарихга эга Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўнлаб академиклар, юзлаб фан докторлари билан бирга, кўплаб таниқли шахслар ва сиёсатчиларни ҳам етиштирган нуфузли олийгоҳлардан. Хўш, ТДИУда таълимнинг бугунги ҳолати қандай, университетда қандай замонавий лойиҳалар кетяпти?

Ўрта Осиё молия-иқтисод институти, Тошкент молия-иқтисод институти, Тошкент халқ хўжалиги институти каби бир қанча тарихий номларга эга ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети 1931 йил 13 августда ташкил топган.

Олийгоҳга собиқ иттифоқ халқ комиссарлари кенгаши қарорига мувофиқ асос солинган бўлиб, у дастлаб Туркистон давлат университетининг иқтисодиёт ва жамиятшунослик факултетлари таркибида бўлган, 1931 йил 15 февралда алоҳида институт сифатида шаклланган.

Ўтган давр мобайнида мазкур маскандан ўнлаб академиклар, юзлаб фан докторлари етишиб чиқди, иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун 200 мингдан ортиқ кадрлар етказиб берилди.

Университетнинг бугунги фаолияти

2021 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети 90 ёшга тўлди. Ҳозирда университетда 5 та факултет (Иқтисодиёт, Корпоратив бошқарув, Молия ва бухгалтерия, Халқаро туризм, Рақамли иқтисодиёт), 31 та таълим йўналиши, 34 та мутахассислик бор.

Олийгоҳда умумий ҳисобда 18 126 нафар талаба таҳсил олади. Уларга 898 нафар профессор-ўқитувчи таълим беради. Шундан 2 нафари академик, 88 нафари фан доктори бўлса, қолган 225 нафарини фан номзодлари ва PhD даражасига эга педагог-ходимлар ҳисобланади.

Қўшма таълим дастурлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университети хорижий 9 та олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини амалга ошириб келмоқда. Булар: Россия Федерациясининг Урал давлат иқтисодиёт университети, Aвстриянинг Кремс амалий фанлар университети, Санкт-Петербург давлат транспорт университети, Уфа давлат нефт-техника университети, Қирғизистон иқтисодиёт университети, Индонезия таълим университети ҳамда Россия Федерациясининг Миллий ядровий тадқиқот университети ва Москва тадбиркорлик академияси. Жами 1441 нафар талаба ушбу қўшма таълимда таҳсил олишмоқда.

Қўшма таълим дастурлари орасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети бир йилга яқин муддат давомида олиб борилган музокаралар натижасида Лондон университети ва Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE) билан келишувга эришиб, ҳамкорликда йўлга қўйган ISEF (International School of Economics and Finance) қўшма таълим дастури алоҳида эътиборга лойиқ.

Буюк Британиянинг 17 та нуфузли олий таълим муассасаларидан иборат бўлган Лондон университети федерацияси Кенгаши Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда йўлга қўйилган мазкур дастурни маъқуллаб, унга ISEF номи билан юритилувчи ўзининг тан олинган Ўзбекистондаги халқаро қўшма таълим дастури мақомини берган. Бунда академик раҳбарлик LSE – London School of Economics and Political Science томонидан амалга оширилади. Қўшма таълим дастури битирувчилари Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Лондон университети дипломларига эга бўладилар.

Мазкур қўшма таълим дастурида ўқиш давомийлиги 4 йилни ташкил этиб, талабалар биринчи ўқув йилида Foundation босқичида таҳсил олишади.

Таълимнинг 2-, 3-, 4-ўқув йилларида талабалар LSE академик рахбарлиги асосида UoL дастурлари бўйича ўқитилади. 1-босқични муваффаққиятли тамомлаган талабалар ўқишларини иккинчи босқичдан қуйидаги йўналишлар бўйича давом эттиришлари мумкин:

  • бухгалтерия ҳисоби ва молия (BSc Accounting and Finance);
  • банк иши ва молия (BSc Banking and Finance);
  • иқтисодиёт (BSc Economics).

Aҳамиятлиси шундаки, 1-босқични тамомлаганда бериладиган махсус диплом билан талабалар ISEF қўшма дастури йўналишларидан ташқари Буюк Британия ҳамда Eвропанинг бошқа университетлари бакалавр босқичида ҳам таҳсил олишлари мумкин.

Маълумот сифатида айтиш керак, Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби нуфузли олий таълим муассасаси сифатида Times Higher Education халқаро рейтингида 27-ўринни эгаллаб келмоқда. QS халқаро рейтингида ижтимоий фанлар ва менежмент бўйича дунёда 2-ўрин, бухгалтерия ва молия йўналиши бўйича дунёда 4-ўринни, иқтисодиёт ва эконометрика йўналиши бўйича эса 6-ўринни эгаллайди. Шунингдек, QS Eвропа рейтингида ижтимоий фанлар ва менежмент, бухгалтерия ва молия ҳамда иқтисодиёт ва эконометрика йўналишлари бўйича 1-ўринда туради.

Карьера маркази, Академик регистратор офиси ва бошқалар

Университетда талабалар учун барча шароитлар яратилган. Уларнинг сифатли таълим олиши учун жами 213 та аудитория барча керакли ва замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Талабаларга тез, сифатли ва шаффоф хизмат кўрсатиш мақсадида Aкадемик регистратор офиси ташкил этилган. У талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда қабул жараёни ва талабалар регистрацияси бўлимларидан иборат. Мазкур офисда талаба ва магистрларга академик транскрипт, тўлов шартнома қоғози каби маълумотномаларни тақдим этиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш, ўқишдан четлаштириш, академик таътил, диплом (дубликат) олиш ва шунга ўхшаш 30 дан ортиқ хизматлар амалга оширилади.

Университетда Карьера маркази ҳам мавжуд бўлиб, унинг асосий вазифаси талабаларнинг шахсий ўсиши ва малакасини оширишда ёрдам беришдан иборат. Хусусан, ҳар йили ТДИУда Карьера куни ўтказилиб, бу орқали талабалар ўз мутахассислигига кўра яхши иш билан таъминланади.

Бундан ташқари, олийгоҳ 425 ўринга эга, 5/9 метр ҳажмдаги LED-монитор билан жиҳозланган анжуманлар саройи, 200 ўринли сиғимдаги фаоллар зали, Хитойнинг ZTE компанияси билан ҳамкорликда ташкил етилган интерактив ва инновацион smart-room, умумий ҳисобда 800 мингга яқин адабиётларга эга кутубхона, ARMAT электрон дастурий базаси шакллантирилган 2000дан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг электрон каталоги, шунингдек,12 мингга яқин нусхадаги чет эллардан келтирилган адабиётлар мавжуд бўлган Aхборот-ресурс маркази бор.

Webometrics агентлиги рейтингига кўра, республика ОТМ лари орасида 3-ўринни егаллаган, Times Higher Education WUR кўрсаткичи бўйича "Reporter" ва Impact Ranking 2021 кўрсаткичи бўйича Топ-1001+ мақомига эга “Университет 3.0” халқаро, ўқув, илмий-инновацион тадқиқотлар маркази фаолият юритмоқда.

Шунингдек, 5 та сектордан иборат “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” тадқиқот маркази, 2020 йилда ташкил этилган “Young Entrepreneurs Generator” бизнес-инкубатори, 2та халқаро, 4та маҳаллий танловларда ва 3та грант лойиҳаларда муваффаққиятли иштирок этган “Digital economy” инкубация маркази ҳам ТДИУ қошида ташкил этилган.

Университет “Банк ва молия” инновацион илмий-амалий тақдиқот маркази, “Рақамли трансформация” ўқув-илмий лабораторияси, “Туризм ва хизмат кўрсатиш”, “Бухгалтерия ҳисоби ва суғурта иши”, “Статистика” илмий-амалий лабораторияларига ҳам эга.

2020 йил якунига кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университети “The Impact Rankings 2021” халқаро рейтингининг асоси ҳисобланган БМТнинг 17 та Барқарор ривожланиш мақсадлари (Sustainable Development Goals) йўналишларининг барчасида иштирок этди. Бунда олийгоҳ дунёнинг 94 та минтақа ва давлатларидан қатнашган 20 мингга яқин ОТМ лар орасида Топ-1000 таликдан ўрин олди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top