Европа мамлакатларининг Киевдаги элчихоналари ходимлари бомбапаноҳлари бўлган меҳмонхоналарга жойлаштирилди
Дипломатлар 24 август куни ёки унинг эртасига Россия ҳаво зарбаси бериши эҳтимоли борлиги туфайли ана шундай қарорга келган.
Европанинг айрим мамлакатлари Киевдаги элчихоналари ходимларини бункерларга яқин бўлган ва бомбапаноҳлари мавжуд меҳмонхоналарга жойлаштирди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Foreign Policy хабар берди.
Қайд этилишича, дипломатлар 24 август куни ёки унинг эртасига Россия ҳаво зарбаси бериши эҳтимоли борлиги туфайли ана шундай қарорга келган.
Шу билан бирга, манбалар Россия кучлари элчихоналарни махсус нишонга олади деб ҳисоблашмаяпти, бироқ ноаниқ зарбалардан хавфсирашмоқда.
Аввалроқ АҚШнинг Киевдаги элчихонаси ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирганди.
Мавзуга оид
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
14:40 / 30.10.2024
Киев ва Сеул КХДРга қарши туриш учун алоқаларни фаоллаштирмоқда
08:40 / 30.10.2024
FT: РФ ва Киев энергообъектларга ҳужумларни тўхтатишни муҳокама қилмоқда
10:50 / 26.10.2024