Жаҳон | 18:24 / 24.08.2022
22727
1 дақиқада ўқилади

Зеленский февралда урушни тўхтатиш учун истеъфога чиқишга тайёрлигини айтган - ОАВ

Украина президенти маслаҳатчиси Алексей Арестовичнинг сўзларига кўра, Зеленскийнинг атрофидагилар ва Ғарб етакчилари Украина президентига Киевни тарк этишни таклиф қилган, аммо у буни рад этган.

Фото: president.gov.ua

Украина президенти Володимир Зеленский урушнинг дастлабки кунларида агарда қон тўкилиши тўхташига ёрдам берадиган бўлса, истеъфога чиқишга тайёрлигини айтган, деб ёзади The Washington Post Зеленскийнинг ғарблик сиёсатчилар билан суҳбатига таяниб.

«Агар кетишим қон тўкилишини тўхтатадиган бўлса, мен бунга тайёрман. Ҳозироқ кетаман», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган газета.

Украина президенти маслаҳатчиси Алексей Арестовичнинг сўзларига кўра, Зеленскийнинг атрофидагилар ва Ғарб етакчилари Украина президентига Киевни тарк этишни таклиф қилган, аммо у буни рад этган.

Зеленский Киевни тарк этиш билан пойтахт жангсиз бой берилиши, бу эса Украина ҳукуматининг парчаланишига олиб келиши мумкин деб ҳисоблаган. 

Газетанинг ёзишича, Володимир Зеленскийга қўнғироқ қилган давлат раҳбарларининг ҳеч бири Украина Россияга қарши тура олишига ишонмаган.

Мавзуга оид