07:32 / 27.08.2022
3261

Йил бошидан буён тўланган кешбэклар 330 млрд сўмдан ошди

Йил бошидан буён Давлат солиқ қўмитаси ўзбекистонликларга 330 миллиард сўмдан ортиқ кешбэк тўлади.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Қўмита хабарига кўра, тўланган кешбэклар миқдори 330 миллиард сўмдан ошди.

Қайд этилишича, июль ойи учун 829 753 нафар истеъмолчига 70,7 млрд сўм кешбэк тўланди.

Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида – январь-июнь ойлари учун яна 3,3 млрд сўм кешбэк тасдиқланди.

Йил бошидан буён 1 097 625 нафар фуқарога 330,8 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди.

Top