Ўзбекистон | 12:00 / 29.08.2022
20501
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди

Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи чоғида Урганч шаҳрида марказий майдон барпо этиш ва унда Жалолиддин Мангубердининг маҳобатли ҳайкалини ўрнатиш, шаҳарда 1000 ўринга мўлжалланган замонавий санъат саройини қуриш ташаббусини билдирган эди. 

Урганч шаҳрининг ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасида жойлашган ушбу майдон композицияси асосини Жалолиддин Мангубердининг от устида турган ҳолати акс этган, баландлиги 25 метрлик ҳайкали ташкил этади. 

Майдонга туташ ҳолда муҳташам санъат саройи барпо этилди. 

Мавзуга оид