15:26 / 29.08.2022
8035

Тошкентда 15 мингдан ортиқ қалбаки доллар мусодара қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан қалбаки пуллар билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Юнусобод тумани ИИО ФМБдан олинган маълумотларга кўра, жорий йил 4 август куни Б.Э. исмли шахс қўлга олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари томонидан унинг «Спарк» автомобили салонидан қалбаки 15 762 АҚШ доллари топилиб, олиб қўйилган. 

Мазкур купюралар ҳақиқийлигини аниқлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМга топширилди. Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, 157 дона 100 АҚШ доллари, 7 дона 10 АҚШ доллари ва 2 дона 1 АҚШ доллари қийматидаги купюралар қалбаки усулда тайёрлангани аниқланган. 

Экспертиза хулосаси қалбаки пулларни сотишда гумон қилинган шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлимига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекси 176-моддаси 3-қисми («Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш») билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор-тергов тадбирлар олиб борилмоқда.

Top