Ўзбекистон | 13:08 / 31.08.2022
6917
2 дақиқада ўқилади

«Саховат» ва «Мурувват» уйларида тўлиқ видеокузатув жорий этилади

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати (тиббий-ижтимоий муассасалар) Божхона қўмитасига бириктирилди. Божхона қўмитаси кексалар ва ногиронларни протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилиш техник ва гигиеник воситалари билан таъминлашга кўмаклашади.

2023–2024 йилларда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида видеокузатув мосламалари ўрнатилади. 2022 йил 1 октябрдан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги тарбиячилар ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитилади.

2023 йил 1 июнгача руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахслар замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари негизида зарур технологик шароитлар яратилади. Ҳар йили 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Мурувват” болалар уйлари тарбияланувчилари ўртасида республика миқёсида спорт мусобақалари уюштирилади.

2022 йилда Наманган вилояти “Саховат” интернат уйи ҳудудида нуронийлар бўш вақтини самарали ташкил қилиш мақсадида кундузи пулли хизмат кўрсатувчи “Кексалар боғи” ташкил қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид