Ўзбекистон | 14:19 / 01.09.2022
55599
1 дақиқада ўқилади

Таниқли адвокат Умид Давлатов вафот этди

Кўплаб шов-шувли ишларда адвокатлик қилган ҳуқуқшунос Умид Давлатов вафот этди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

Фото: KUN.UZ

Хабарда айтилишича, ўлимнинг сабаби номаълум. Ижтимоий тармоқларда адвокат қон босими кўтарилиб кетиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Шунингдек, марҳумни таниган фойдаланувчиларнинг ёзишича, айни дамда ўлим сабабини аниқлаш мақсадида тиббий экспертиза ўтказилмоқда.

Умид Давлатов кўплаб шов-шувли суд ишларида адвокатлик қилган. Хусусан, блогер Отабек Сатторийнинг адковати сифатида судда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган. Давлатов хоразмлик блогер ва ҳуқуқ фаоли Нафосат Оллошукурова ишида ҳам адвокат сифатида ишлаган.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид