Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда дарслик тўпламлари ижара тўлов миқдори маълум бўлди
Ўзбекистонда 2022-2023 ўқув йилига дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори белгиланди.
Ўқитувчилар томонидан мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига тегишли нарх-наволар юборилиб, вилоят халқ таълими бошқармаларининг Telegram-каналларида ҳам эълон қилинди.
Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича бир хил.
2022-2023 ўқув йили учун унинг нархи қуйидагича белгиланди:
- умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун - бепул;
- 2-синфлар учун 18 дона дарслик ва иш дафтарларидан иборат тўплам ижараси нархи – 102 700 сўм;
- 3-синф учун 18 та дарслик ва иш дафтарларидан иборат тўплам ижараси нархи – 102 700 сўм;
- 4-синф учун 12 та дарслик ва иш дафтарларидан иборат тўплам ижараси нархи – 68 500 сўм;
- 5-синфлар учун 15 та дарслик ва иш дафтарларидан иборат тўплам ижараси нархи – 85 600 сўм;
- 6-синф учун 13 та дарслик ва иш дафтарларидан иборат тўплам ижараси нархи – 74 200 сўм;
- 7-синф учун 18 та дарслик ва иш дафтарларидан иборат тўплам ижараси нархи – 102 700 сўм;
- 8-синф учун 19 та дарслик ва иш дафтарларидан иборат тўплам ижараси нархи – 108 400 сўм;
- 9-синф учун 19 та дарслик ва иш дафтарларидан иборат тўплам ижараси нархи – 108 400 сўм;
- 10-синф учун 18 та дарслик ва иш дафтарларидан иборат тўплам ижараси нархи – 102 700 сўм;
- 11-синф учун 21 та дарслик ва иш дафтаридан иборат тўплам ижараси нархи 119 800 сўм.

Аввалроқ Молия вазирлиги ижара тўлови миқдори кадрлар тайёрлаш ихтисослигига қараб ўзгариши мумкинлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 5 сентябр куни Ўзбекистон таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланади.
Мавзуга оид
23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
15:16 / 12.12.2024
2025 йилда дарсликлар ижараси учун тўлов олинмайди
18:42 / 30.10.2024
Мактаб дарсликлари ижараси учун тўлов тикланиши мумкин
14:50 / 23.10.2024