18:51 / 03.09.2022
33388

Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимидан кетишига ишора қилди

Фото: ТАСС

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров лавозимидан кетганига ишора қилди. Қодиров бу борада ўз Telegram-каналида видео эълон қилди.

«Дўстлар, бугун Россиядаги субъектлар раҳбарлари орасида энг узоқ вақтдан буён ишлаб келаётганимни билдим. Ўзим ҳам кўп қолиб кетганимни сезгандим. Узоқ муддатли таътилга муносибман деб ўйлайман. Мени тушунасиз ва қўллаб-қувватлайсиз деган умиддаман», деб ёзди Қодиров ўз постида.

Постга видео ҳам илова қилинган, унда Қодиров фикрини давом эттирган: «Ҳаммага ассалому алайкум, бу яна мен, ўз телефонимдан. Бугун Россиядаги субъектлар ичида энг узоқ вақтдан буён илшлаётган раҳбар эканимни билдим, 15 йилдан буён республикани бошқариб келаман.

Биз кавказликларда бир гап бор: меҳмон қанча узоқ кутилган ва қадрли бўлмасин унинг вақтида кетгани янада ёқимлироқдир. Шундай экан менинг ҳам вақтим келди деб ўйлайман. Ўзлари мени ҳайдаб солишмасидан...

Қачондир ёш ва тажрибасиз эдим. Ёшлик қаергадир кетди, билмайман қаерга. Вақтида кетишга ҳаракат қиламан», деди Қодиров видеомурожаатида.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Чеченистондаги ҳарбийлар, ҳуқуқтартибот органи ходимлари ҳеч қандай таътил ҳақида ўйламаслиги керак экани ҳақида гапирганди. 1975 йилда туғилган Рамзан Қодиров 2007 йилдан буён Чеченистонга раҳбарлик қилиб келади. У республиканинг биринчи президенти Аҳмад Қодировнинг ўғли ҳисобланади.

 

Top