Жаҳон | 14:47
7253
2 дақиқада ўқилади

Украина разведкаси: Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Кремл унга ворис изламоқда

У айни вақтда шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Буйрак етишмовчилиги туфайли Чеченистон раҳбарининг саломатлиги ёмонлашган ва Кремлда унинг ўрнига эҳтимолий номзодлар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда «Укринформ» Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасидаги манбага таяниб хабар берган.

Қайд этилишича, буйрак етишмовчилиги сабабли Рамзон Қодировда диализ муолажаси ўтказилмоқда, шифокорлар эса ҳеч қандай прогноз бермаяпти.

Украина ҳарбий разведкасидаги манбаларга кўра, Қодиров ҳозирда Чеченистондаги касалхонага ётқизилган, уни кўриш учун хориждаги яқинлари ҳам етиб келган.

Мавжуд вазият туфайли Чеченистоннинг янги раҳбари лавозимига номзод излаш жараёни фаоллашган.

«Кремл учун энг эҳтимолий ва энг қулай номзодлар орасида Магомед Даудов, Апти Алауддинов ва Рамзаннинг тўнғич ўғли – Аҳмад Қодиров бор», – дейилади хабарда.

Аввалроқ Рамзан Қодиров 20 яшар ўғли Аҳмад Қодировни Чеченистон ҳукумати раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлаганди. У республика спорт вазири лавозимини ҳам сақлаб қолган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид