Ўзбекистон | 17:00 / 04.09.2022
11126
8 дақиқада ўқилади

ERIELL Group: мамлакат фаровонлиги йўлидаги меҳнат

Фото: ERIELL Group

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни мамлакатимизнинг етакчи нефть конларига хизмат кўрсатувчи ERIELL Group компанияси мутахассислари Ўзбекистон нефть ва газ саноати соҳасидаги барча ҳамкасблари билан биргаликда ўзларининг асосий касб байрамларини нишонладилар.

Мамлакатимиз нефть ва газ соҳасида асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари муттасил ўсиб бормоқда. ERIELL Group компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги қарори ижроси доирасида 2017 йилда қабул қилинган “Углеводород хомашёсини қазиб олишни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури” лойиҳасини амалга ошириш жараёнида бош пудратчи ҳисобланади. Дастур компания гуруҳи томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ҳамкорликда, жумладан, пастдебитли қудуқларда оқимни кучайтириш йўналишида амалга оширилмоқда.

ERIELL бир қатор лойиҳаларнинг бош пудратчиси сифатида бутун Ўзбекистон бўйлаб нефть ва газ қазиб олади. Компаниялар гуруҳи “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Sanoat Energetika Guruhi (СЭГ) МЧЖ ХК, Surhan Gas Chemical, Natural Gas Stream ҚК, Gazli Gas Storage МЧЖ ХК, Uz-Kor Gas Chemical ҚК МЖЧ cингари буюртмачилар конларида меҳнат қилади.

Биргина ер қаъридан фойдаланувчи СЭГда 100 дан ортиқ кон мавжуд бўлиб, уларни ўзлаштириш жараёнида ERIELL мутахассислари нафақат янги қудуқларни самарали бурғилаш, балки ўн йиллар давомида ишламай турган эски қудуқларни ҳам муваффақиятли тиклайди. Компаниянинг нефть конларига хизмат кўрсатиш гуруҳининг замонавий технологиялари даражаси уларни қайта ишга тушириш ва мамлакатни қўшимча нефть ва газ билан таъминлаш имконини беради. Маҳсулдор қатламларни излаш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. ERIELL Group шу йилнинг ўзида буюртмачи СЭГ объектларида 2D узунлиги 1214 километр ва 3D-500 квадрат километр сейсморазведка тадқиқотлари ўтказишни режалаштирмоқда.   

Gazli Gas Storage буюртмачининг “Газли” ерости газ омбори (ЕОГО)ни кенгайтириш лойиҳасини амалга оширишда Компанияга алоҳида вазифа юклатилган. Мамлакатдаги энг йирик ерости омбори ҳажмини 3 миллиарддан 6 миллиард куб метргача ошириш режалаштирилган. Компанияда бугунги кунда объектларда янги қудуқларни бурғилаш учун 6 дона бурғилаш ва юк кўтариш қурилмалари ишламоқда. ERIELL бурғиловчиларининг «Газли» конидаги меҳнатининг ўзига хос хусусияти қудуқларни қуриш ва бурғилаш ишларини муддатидан олдин якунлаши ҳисобланади.

ERIELL Group мутахассисларининг тажрибаси ва технологиялари буюртмачи Surhan Gas Chemical'ning «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини ўзлаштириш учун бош пудратчи сифатида танланишида муҳим асос бўлди. Бу ерда қатламлардаги водород сульфидининг юқори таркиби (8%) ва коннинг мураккаб тоғ-геологик шароити каби омиллар углеводородларни қазиб олиш вазифасини мураккаблаштиради. Инновациялар ва энг яхши халқаро технологияларни қўллаш ERIELL'га конларни ўзлаштиришда ёрдам беради. Айнан шу ерда компания томонидан бутун лойиҳа доирасида қудуқларни кластерли бурғилаш концепцияси илк бор қўлланган. Ва айнан шу ерда қайта-қайта кунлик кавлаб бориш бўйича рекордлар ўрнатилган. «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида мамлакатда биринчи марта қуйи Юра ва Палеозой ётқизиқларига юқори ҳарорат ва юқори қатлам босими шароитида чуқурлиги 4749 м бўлган қудуқ бурғиланди. Ва бу ҳар куни тўлдирилиши давом этаётган ноёб ишланмалар, рекордлар, янги услубларнинг тўлиқ рўйхати эмас. 

Илғор технологиялар ва ERIELL ходимларининг юқори касбий маҳорати бажарилаётган ишлар сифати ва хавфсизлик соҳасида юқори стандартларни сақлаб қолган ҳолда турли хил, жумладан, Ўзбекистоннинг энг мураккаб конларида самарали интервалларни батафсил синовдан ўтказиш имконини беради.

ERIELL’нинг жаҳон миқёсидаги технологияси компания хорижий конларни ўзлаштиришга таклиф қилинганида янада яққол намоён бўлади. Бу борада компания қатор мамлакатлар, хусусан, Ироқ ва Бангладешда иш тажрибасига эга. Ўтган ойнинг ўрталарида Бхола оролида жойлашган «Шахбазпур» конида 1-сонли Табги қидирув қудуғини бурғилаш расмий равишда бошланди. Тадбирда Бангладеш вазирликлари ва компаниялари вакиллари иштирок этди.

Мазкур мамлакатда нефть конларига хизмат кўрсатувчи компания аввал 17 та қудуқни муваффақиятли бурғилаган бўлиб, кейин эса пандемия билан боғлиқ уч йиллик танаффус юз берган. Эндиликда ҳамкорликнинг янги босқичи бошланди!

ERIELL Group’нинг кундалик фаолияти ва ютуқлари ҳақида жуда кўп ва қизиқарли маълумотларни келтириш мумкин. Нефть ва газ саноати ходимлари кунига бағишланган бир мақола доирасида яна бир, лекин жуда таъсирли ва муҳим жиҳатни қўшимча қилиш мумкин. Бу Компания ҳаётининг ажралмас қисмига айланган хайрли ишлардир. Том маънода шу кунларда, ватанимизнинг асосий байрами – Мустақиллик куни арафасида Тошкент вилоятидаги “Кичкинтой” болалар уйи янгиланиб, капитал таъмирланган ҳолда тарбияланувчиларга туҳфа қилинди. Болалар нафақат чиройли бинога, балки янги мебеллар, идиш-товоқлар ва овқатланиш анжомлари умуман олганда, уларга ҳар куни ҳамроҳ бўладиган барча нарсаларга эга бўлди. Компания ҳисобида сўнгги йилларда у томонидан янги ҳаёт бағишланган бир қатор меҳрибонлик уйлари мавжуд бўлиб, у ердаги болалар ўзларига жуда зарур бўлган ғамхўрликни янада кўпроқ ҳис қилмоқда. Ҳар бир шундай реконструкция якунида ERIELL томонидан болалар учун ёрқин байрамлар ўтказилади. Хайрли ишлар рўйхатини давом эттириш мумкин, уларнинг ҳар бири иккала томонни ҳам бирдек қувонтиради ва компанияни янги хайрия акцияларини ўтказишга ундайди.

ERIELL Group ўзининг касб байрамида ҳар йили анъанавий равишда қилинган ишларни сарҳисоб қилади, амалга ошириши керак бўлган режалар ҳақида ўйлайди ва албатта, энг яхши ходимларни эришилган ютуқлари учун рағбатлантиради. Компания гуруҳининг Қарши филиалидаги “Бешкент” ИЧТБда шундай тантанали тадбирлардан бири ташкил этилди. Бу ерда анъанага кўра, энг яхши ходимларга мукофотлар, фахрий ёрлиқлар ва совғалар топширилди. Касб байрами муносабати билан катта дастурхон ёзилиб, таниқли санъаткорлар чиқишлари ташкил этилди.

Табриклар барча учун – байрам дастурхони атрофида ўтирганлар, шу соатларда вахталарда бурғилаш ишларини давом эттираётганлар учун ҳам янгради, чунки ҳамюртларимизга маҳаллий нефть ва газ қазиб олиш, мамлакатимиз фаровонлиги ва гуллаб-яшнаши учун нефть ва газ қазиб олиш ишлари кун вақтидан, об-ҳаво, турли шароитлардан қатъи назар, кеча-ю кундуз давом этади.

Маҳаллий углеводородлар – мамлакат ҳудудида қазиб олинадиган нефть ва газ давлат бюджети талафотларини камайтириш, одамларни зарур нефть ва газ, демакки, электр энергияси билан таъминлаш, иш ўринларини яратган ҳолда янги ишлаб чиқариш корхоналарини очиш демакдир. Зеро бу ҳар бир оиланинг имкониятлари кўп бўлиши, фарзандларимиз билим олиши, жонажон диёримиз гуллаб-яшнаши, обод бўлиши учун хизмат қилсин.

ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид