Ўзбекистон | 11:00 / 08.09.2022
6513
2 дақиқада ўқилади

MAESTRO - ҳаётингизни соф ранглар билан безаш имкони

Лак бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи MAESTRO компанияси Наманган вилоятида INFINITY design дўконлар тармоғи билан ҳамкорликни йўлга қўйди ва Наманган шаҳрида декоратив бўёқлар бўйича ўзининг илк Шоурумини очди.

MAESTRO компанияси республика бўйлаб ўз шоурумларини ташкил қилмоқда. Наманган вилоятида компания биринчи шоурумининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва маҳсулотлар қўлланиши бўйича меҳмонларга мастер класс кўрсатилди. 

Фото: MAESTRO
Фото: MAESTRO

Шоурумда MAESTRO бренди остида, юқори сифатли, Европа стандартлари асосида ишлаб чиқарилаётган декоратив бўёқлари намойиш этилди. Компания сифатли бўёқлар ишлаб чиқариш билан бирга уларни Республикамиз бўйлаб етказиб беришни хам йўлга қўймоқда.

Фото: MAESTRO

MAESTRO компанияси бинолар ички ва ташқи юзалари учун декоратив бўёқлар, сувли эмулциялар, суюқ травертин, астар бўёқлар, лаклар ва бошқа шу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Компания ўз фаолиятини 2017 йилда Тошкент шаҳрида бошлаган. Айни пайтда компания 15 турдаги бўёқ маҳсулотларини ўз мижозларига етказиб бермоқда.

Фото: MAESTRO

Компания ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришда йўлга қўйган мунтазам сифат назорати ва технологик такомиллаштириш орқали маҳсулотларини рақобатбардошлигини таъминлаб келмоқда. Рақобатбардош нархлар эса харидорлар учун қулай имконият яратмоқда.

Фото: MAESTRO

MAESTRO ни танлаш учун 5 сабаб:

  • соф ранглар;
  • сифат ва чидамлилик;
  • мукаммал технология ва Европа стандарти;
  • рақобатбардош нархлар;
  • ишончли ҳамкорлик.

Биноларнинг жозибали кўриниши, унда ишлатилган бўёқларнинг такрорланмас ранги ва жилоси билан боғлиқ. Соф ранглар ва бўёқ танловида MAESTRO тўғри танлов.

MAESTRO - ҳаётингиз сержилолиги йўлида ишончли хамкор!

Маълумот учун:

Телефон: +99855-500-87-78

Веб сайт: www.uzmaestro.uz

Facebook: Maestrouz.paint

Instagram: maestro_paint

Telegram: maestro_paint

Реклама ҳуқуқи асосида