“Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича: мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади; солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
2022 йил 1 июлдан фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ келгуси тўловлар ҳисобига мулкдорларга қайтарилади.
1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ҳамда ушбу объектлар билан банд ерга мол-мулк солиғи ва ер солиғи оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинган.