Ўзбекистон | 19:01 / 16.09.2022
15991
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Самарқандда учрашув ўтказди

Фото: Президент матбуот хизмати

16 сентябр куни ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистон раҳбарини ШҲТ саммити муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаб, фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдирди.

Учрашувда етакчилар ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишончга асосланган кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзаро муносабатлар ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани асносида сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Томонлар жорий йил 29-30 март кунлари Тошкентда олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ўзаро мулоқотлар салмоқли даражада фаоллашганини мамнуният билан қайд этдилар.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо кўрсаткичларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Хусусан, ўтган йилда товар айирбошлаш 60 фоиздан ошди.

Қўшма корхоналар сони 2 мингдан ортди. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида ярим миллиард АҚШ долларига яқин инвестициялар ўзлаштирилди.

Туркия компаниялари Ўзбекистондаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Қишлоқ хўжалиги, транспорт, электротехника, тўқимачилик ва чарм саноати, инновациялар, юксак технологиялар, туризм ва маданият соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Истиқболли йўналиш сифатида энергетика тармоғи алоҳида қайд этилди. Кейинги йилларда томонлар қарийб 1 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Учрашувда бўлажак тадбирлар, шу жумладан Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг режаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркия президентларининг учрашуви ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди