Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Эрдўған билан учрашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашув ўтказди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбарининг жорий йил январ ойида Анқарага расмий ташрифи Ўзбекистон – Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янги, янада юқори босқичга олиб чиққани таъкидланди.
Олий даражада эришилган муҳим келишувлар ижроси юзасидан фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани, вазирлик ва идоралар ўртасида янгича тизим яратилгани натижасида кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари самарали ривожланаётгани қайд этилди.

Жорий йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар, мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларнинг сони жадал ўсиб бормоқда. Турк компаниялари иштирокида салмоқли лойиҳалар портфели шакллантирилиб, ишлар изчил амалга ошириляпти.
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари халқаро ҳамда минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Мавзуга оид
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
20:05 / 11.06.2026
Болага автомобилни бошқаришга рухсат берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
18:36 / 11.06.2026
Президент онкологик ва гематологик ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди
17:38 / 11.06.2026