11:00 / 19.09.2022
3005

IDU эълон қилган «КАТТА АКЦИЯ»нинг биринчи босқичи муваффақиятли ўтди!

Бугун 3 та ғолиб аниқланди!

Акцияда ўйналган Англияга 7 кунлик саёҳат, Apple MacBook Pro  ва IDU'да шартнома нархидан 50% чегирма каби совринлар бугун ўз эгаларини топди.

 

Ўйин натижалари имтиҳондан 2 кун ўтиб Instagram'даги @idu.uz аккаунтида жонли эфирда эълон қилинди. Ғолиблар тасодифий рақамлар генерацияси орқали аниқланди.

Агар сиз ҳам навбатдаги ўйинда иштирок этишни ва IDU'дан «КАТТА» совринларни ютиб олишни истасангиз, рўйхатдан ўтинг ва 24 сентябрь ёки 1 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган навбатдаги кириш имтиҳонида қатнашинг.

 ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ:

1. Рўйхатдан ўтиш ва кириш имтиҳонида қатнашиш. Ўйин вақтида кириш имтиҳонининг нархи 500 000 сўмдан 350 000 сўмга туширилди.

2. 18-23 ёш оралиғида бўлиш.

3. Университет талабасига айланиш истагига эга бўлиш!

IDU ҳақида

 Университет ўз фаолиятини IT (Ахборот Технологиялари) ва Бизнес бошқаруви йўналишларида олиб боради.

 Бакалавриат йўналишлари:

  • МАЪЛУМОТЛАР ИЛМИ (Data science)
  • СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ (Artificial Intelligence)
  • КИБЕРХАВФСИЗЛИК (Cyber security)
  • ЎЙИН ЯРАТИШ (Game Development)
  • РАҚАМЛИ БИЗНЕС (Digital Business)

Грантлар ва имтиҳонлар

IDU университетида таълим грант ва шартнома асосида олиб борилади. 2022/2023 йил учун IDU 100 та грант ўринларини ажратди, ҳозирги кунда улардан 42 таси ўз эгасини кутмоқда.

Ахборот технологиялари факультетига кириш учун абитуриентлар математика ва инглиз тилидан “ICAT” имтиҳонини топширишлари керак.

Бизнес бошқаруви факультетига кириш учун абитуриентлар инглиз тилидан “ICAT” имтиҳонини топширишлари ёки IELTS 5.0 сертификатини тақдим этишлари керак.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top