Қабристонларда қабрлар атрофини тўсиқлар билан ўраш тақиқланиши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
ЎзА’нинг ёзишича, агарда мазкур ҳужжат лойиҳаси амалиётга татбиқ этилса, қабрлар атрофини металл ва бошқа тўсиқлар (ўсимликлардан иборат яшил тўсиқлардан ташқари) билан ўраб олиш тақиқланади.
Шу билан бирга, қўшни қабрлар ҳудудларини ва бўш ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўйилмайди.
Дафн этишга рухсатни қабристон мудири (назоратчиси) фақат тиббиёт муассасаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ўлим ҳақидаги маълумотнома ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан берилган ўлим тўғрисида белгиланган шаклдаги тегишли ҳужжатлар тақдим этилганидан кейингина беради.
Мазкур муҳокама 1 октябрга қадар давом этади.
Мавзуга оид
10:41 / 20.07.2024
Россия қабристонларни кенгайтириш учун давлат харажатларини уч баравар оширди
21:13 / 13.05.2024
Наманганда боғча тарбияланувчилари қабристонга олиб борилгани аниқланди
09:47 / 04.05.2024
Россиядаги асосий ҳарбий қабристонда жой тугамоқда
14:39 / 01.04.2024