Наманганда боғча тарбияланувчилари қабристонга олиб борилгани аниқланди
Боғча раҳбари 17 нафар тарбияланувчини қабристонга «зиёрат қилиш учун» олиб борган. У «жиддий огоҳлантириш» олган.
Наманган вилояти, Чортоқ туманидаги «Зукко болажон» оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари 8 май куни қабристонга олиб борилгани маълум бўлди. Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан боғча раҳбари «жиддий огоҳлантирилганини» маълум қилди.
«Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан «Хотира ва қадрлаш куни»ни қай тарзда ўтказиш бўйича берилган тавсия хатига қарамай, 8 май куни мазкур маскан раҳбари, тадбиркор Ўғилхон Муҳиддинова томонидан 17 нафар тарбияланувчи «Тол мозор» қабристонига «зиёрат қилиш учун» олиб борилгани аниқланди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳолат маҳалла фахрийлари, тарбияланувчиларнинг ота–оналари иштирокида муҳокама қилинган.
Ўз вазифасига нисбатан совуққонлик билан ёндашган муассаса раҳбари «жиддий огоҳлантирилган».
Тавсия этамиз
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун саll-марказни ишга туширди
Жамият | 19:00
-
Суд Яккасаройда аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган меҳмонхона қурилишини вақтинча тўхтатди
Жамият | 18:50
-
Қамчиқ довонида Cobalt хандаққа тушиб кетди
Жамият | 18:45
-
Илон Маск Пентагонга ташриф буюрди
Жаҳон | 18:44
Мавзуга оид

09:10 / 17.05.2025
Намангандаги қабристонда ёнғин содир бўлди

21:42 / 04.09.2024
Мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат берилади

18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди

10:41 / 20.07.2024