Ўзбекистон | 11:32 / 21.09.2022
1991
1 дақиқада ўқилади

Владимир Норов БМТ аксилтеррор бошқармаси бошлиғи билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Нью-Йоркда БМТ бош котиби ўринбосари билан музокаралар ўтказди.

Фото: Dunyo

Ташриф билан Нью-Йоркда бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари, БМТ аксилтеррор бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида турли соҳаларда, БМТ Марказий Осиёда глобал терроризмга қарши стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси ва икки томонлама ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси» доирасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.

Владимир Воронков Ўзбекистон Шанҳай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги ва яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ташкилот саммити салмоқли натижалар билан якунланганини эътироф этди.

Ўзбекистон минтақада ва мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, экстремизм ва терроризмга қарши кураш, бағрикенглик, динлараро ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, ёшлар бўйича самарали сиёсатни амалга ошириш, можароли ҳудудлардан аёллар ва болаларни қайтариш ва улар жамиятга интеграциялашувини таъминлашдаги муваффақиятлари қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид