Бугун Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюради
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, давлат раҳбари халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессиясида иштирок этади. Сессияда Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими сифатида тасдиқланиши мумкин.
2021 йил ноябр ойида Тошкент вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтганди. Унда 2021 йил январидан буён Тошкент вилоятига раҳбарлик қилиб келган Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига Қашқадарё вилоятига раҳбарлик қилиб келган Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бу - Тошкент вилоятида 2016 йил бошидан буён вилоятга еттинчи бор янги ҳоким тайинланишидир:
Содиқ Абдуллаев (2016 йил 4 февраль — 2016 йил 12 август);
Ислом Эргашхўжаев (в. б.) (2016 йил 12 август — 2016 йил 15 декабрь);
Шукурулло Бобоев (2016 йил 15 декабрь — 2017 йил 30 октябрь);
Ғулом Ибрагимов (2017 йил 30 октябрь — 2019 йил 4 июнь);
Рустам Холматов (2019 йил 4 июнь — 2021 йил 30 январь);
Даврон Ҳидоятов (2021 йил 30 январь — 2021 йил 18 ноябрь).
Тошкент вилоятида мустақиллик йилларида жами 14 нафар ҳоким ишлаган ва вилоят бу борада республикада биринчи ўринда (бундан кейинги натижа Самарқанд вилоятига тегишли - вилоятнинг ҳозирги раҳбари Эркин Турдимов 12-раҳбар бўлиб турибди).
Мавзуга оид

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди

00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди

20:19 / 24.12.2024