Ўзбекистон | 09:53 / 23.09.2022
11470
1 дақиқада ўқилади

Доимий яшаш жойи бўйича маълумотномани олиш тартиби айтилди

Ўзбекистонда доимий (вақтинчалик) яшаш жойи бўйича маълумотномани олиш тартиби тушунтирилди.

“Давлат хизматлари янгиликлари” каналига кўра, ариза берувчилар мазкур давлат хизматидан ЯИДХП (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиб, сўров юбориш орқали исталган вақтда фойдаланиши мумкин.

Бунда, фуқароларга ортиқча ҳужжатларсиз, тизим орқали (реал вақт режимида) маълумотномани олиш имконияти яратилган.

Маълумот учун, ушбу хизматда фақатгина фуқаролар ўзларига тегишли бўлган доимий (вақтинчалик) яшаш жойи бўйича маълумотномаларни олиши мумкин.

Мавзуга оид