11:12 / 26.09.2022
3218

Тошкентда Литва фахрий консулхонаси очилди

Фото: Dunyo

Тошкент шаҳрида Литва фахрий консулхонаси очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё". 

Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари Мантос Адоменас таъкидлашича, фахрий консулхона ишга туширилиши ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, таълим, туризм, маданият соҳаларида, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида яқин алоқаларни мустаҳкамлаш орқали янги имкониятлар очади.

У вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги раунди якунлари бўйича эришилган келишувлар ҳаётга самарали татбиқ этилишига умид билдирди.

22 сентябрь куни мамлакат Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Литва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлари навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Литва ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Ғайрат Фозилов ва Мантос Адоменас бошчилигидаги делегациялар томонларни қизиқтирган турли соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Top