Жамият | 18:59 / 27.09.2022
42233
1 дақиқада ўқилади

Ўйга толдирувчи тақдирлар: Вазир ўринбосарлигидан қариялар уйигача

SUBYEKTIV'нинг янги сони ота-онаси борларга аталади. Биз Оҳангарондаги “Саховат” интернат уйида яшаётган ҳамюртларимиз ҳикояларига қулоқ тутдик. Ибрат олиш ва қандай хулоса чиқаришни эса доимгидек томошабиннинг ўзига ҳавола қиламиз.

Ишончимиз комилки, кўрсатув қаҳрамонларининг тақдирлари билан танишиш ота-онаси ҳаёт бўлган, қолаверса фарзанд ҳам тарбиялаётган барча ватандошларимиз учун фойдали бўлади.

Агар мавзу сизга тааллуқли эмасдек туюлган бўлса, сиз ота-онангизга ҳамма шароитни муҳайё қилиб қўйганман деб ҳисобласангиз, унда сиз учун хурсандмиз. Фақат бир нарсани айтишни истардик: инсон кексайганида меҳрга муҳтожлиги ортади, меҳр кўрсатиш эса чиройли уй қуриб бериш, энг яхши егуликлар ва кийимларни олиб беришдан иборат эмас. Энг асосийси, ота-оналаримизга кўпроқ вақт ажратишга, улар билан самимий ва дилдан суҳбатлашишга интилайлик.

Мавзуга оид