19:57 / 29.09.2022
7798

АҚШнинг энг сахий миллиардерлари аниқланди

Энг бадавлат 400 нафар миллиардердан 9 нафари 20 фоиздан ортиқ бойлигини хайрияга сарфлаган.

АҚШдаги энг бадавлат одамларнинг чўнтаклари чуқур, лекин бу улар пулларини хайрия учун осонгина сарфлашларини билдирмайди, деб ёзади Forbes.

Нашр миллиардерларнинг қанчалик сахийлигини аниқлаш учун уларни бешта тоифага – маблағининг 1 фоиздан кам қисмини хайрия учун сарфлаганлардан 20 фоиздан ортиғини сарфлаганларга ажратди.

Энг бой 400 нафар америкаликларнинг аксарияти биринчи ёки иккинчи тоифага киритилди, яъни бойлигининг 5 фоиздан кам қисмини хайрияга ажратган. 

Фақат 9 нафар миллиардер 20 фоиздан ортиқ бойлигини хайрияга сарфлаган.

Фото: Getty Images

Билл Гейтс Билл ва Мелинда Гейтс фондига 20 млрд доллар ажратган. Яна бир миллиардер Маккензи Скотт Planned Parenthood ва Boys & Girls Club of America ташкилотларига мос равишда 275 млн ва 281 млн доллардан ажратган. Энг сахий миллиардерлар рейтингида Жорж Сорос етакчилик қилмоқда: у 18,1 млрд доллар маблағини хайрияга берган, бу унинг ҳозирги активлари миқдоридан қарийб уч бараварга кўп.

Фото: Getty Images

Бойлигининг 1 фоиздан кам қисмини хайрия қилганлар: 

Tesla асосчиси Илон Маск, Google асосчиси Ларри Пейж ва яна 142 киши. 

Фото: Getty Images

Бойлигининг 1 фоиздан 4,99 фоизгача қисмини хайрия қилганлар: 

Google асосчиси Сергей Брин, Amazon асосчиси Жефф Безос ва яна 118 киши. 

Фото: Getty Images

Бойлигининг 5 фоиздан 9,99 фоизгача қисмини хайрия қилганлар: 

Facebook асосчиси Марк Цукерберг, миллиардер-брокер Чарлз Шваб ва яна 52 киши.

Фото: Bonnie Cash - Pool via CNP

Бойлигининг 10 фоиздан 19,99 фоизгача қисмини хайрия қилганлар: 

Ню-Йорк собиқ мэри Майкл Блумберг, инвестор Жим Саймонс ва яна 16 киши.

Фото: Getty Images

Бойлигининг 20 фоиз ва ундан ортиқ қисмини хайрия қилганлар: 

Жорж Сорос, Билл Гейтс, Мелинда Френч Гейтс, Маккензи Скотт, Уоррен Баффет, Гордон Мур, кичик Амос Ҳостеттер, Линн Шустерман ва Жон Арнолд.

Top