Жаҳон | 22:36 / 10.03.2026
5693
2 дақиқада ўқилади

Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди

Илон Маск қаторасига иккинчи йил рейтинг етакчиси бўлиб қолмоқда. Унинг бойлиги 839 миллиард долларга баҳоланган.

Фото: Forbes

Американинг Forbes журнали сайёрамизнинг энг бой одамлари (World’с Billionaires 2026) йиллик рўйхатини янгилади. Бу йил миллиардерларнинг умумий сони рекорд даражага етди ва рўйхатдаги барча иштирокчиларнинг умумий бойлиги 20 триллион доллардан ошди - бу ўтган йилга нисбатан 4 триллион долларга кўп.

Қаторасига иккинчи йил Илон Маск (Tesla, SpaceX, xAI) рейтинг етакчиси бўлиб қолмоқда. Унинг бойлиги 839 миллиард долларга баҳоланган - бу Forbes ҳисоб-китоблари тарихидаги бир киши учун энг юқори кўрсаткичдир. Биринчи ва иккинчи ўринлар ўртасидаги фарқ ярим триллион доллардан ошади.

Forbes талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари Топ-10 (2026 йил 1 март ҳолатига кўра):

- Илон Маск - $839 млрд (54 ёш, АҚШ, Tesla / SpaceX / Технологиялар)

- Ларри Пейж - $257 млрд (АҚШ, Google / Alphabet, Технологиялар)

- Сергей Брин - $237 млрд (АҚШ, Google / Alphabet, Технологиялар)

- Жефф Безос - $224 млрд (АҚШ, Amazon, Технологиялар)

- Марк Цукерберг - $222 млрд (41 ёш, АҚШ, Meta, Технологиялар)

- Ларри Эллисон - $190 млрд (АҚШ, Oracle, Технологиялар)

- Бернар Арно ва оиласи - $171 млрд (Франция, LVMH, Ҳашамат)

- Женсен Ҳуан - $154 млрд (АҚШ, NVIDIA, Яримўтказгичлар)

- Уоррен Баффет - $149 млрд (АҚШ, Berkshire Hathaway, Инвестициялар)

- Амансио Ортега - $148 млрд (Испания, Inditex / Zara, чакана савдо)

2026 йилда бойлик ортишининг асосий омиллари - сунъий интеллектнинг ўсиши, рекорд даражадаги фонд бозорлари ва технологик компаниялар акцияларининг кучли ўсиши. Сунъий интеллект ва яримўтказгичлар билан боғлиқ компаниялар (NVIDIA, Google, Meta ва бошқалар) айниқса ажралиб туради.

АҚШ ҳудудида ҳозир 989 миллиардер яшамоқда, Хитойда (Ҳонконг билан бирга) - 610, Ҳиндистонда - 229.

Илон Маск аллақачон тарихдаги биринчи триллионер мақомига яқинлашмоқда: экспертлар прогнозларига кўра, ҳозирги динамика билан бу яқин ойларда содир бўлиши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид