Ўзбекистон | 09:34 / 05.10.2022
6960
2 дақиқада ўқилади

Божхона кодексига қўшимчалар киритилиши кутиляпти 

“Божхона кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси билан Божхона кодекси 297-моддаси иккинчи қисмига нодавлат спорт-таълим муассасасини божхона божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қўшимча киритилиши белгиланмоқда.

Божхона кодекси 297-моддасида доимий равишда амалда ва тўлиқ бўлган тариф имтиёзлари белгиланганини инобатга олиб, вақтинчалик тусдаги божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари алоҳида қўшимча модда билан тўлдирилмоқда.

Қонун лойиҳаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, ўрнатилган тартибда Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси, Миллий олимпия қўмитаси билан келишилган.

Қонун қабул қилиниши натижасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга, нодавлат спорт-таълим муассасасида спорт турлари билан шуғулланаётган иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни тайёрлашда давлат ва нодавлат спорт-таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга, хусусий таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида зарур шарт-шароитлар яратишга олиб келади.

Мавзуга оид