Ўзбекистон | 19:00 / 06.10.2022
13352
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Қозоғистоннинг газобетон ишлаб чиқарувчи “Ecoton Sharq” заводи очилди

Фото: Ecoton Sharq

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Қозоғистоннинг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи “Ecoton” компанияси Ўзбекистонда газобетон ишлаб чиқариладиган “Ecoton Sharq” заводини очди.

Ўзбекистон пойтахтидан 80 км узоқликда жойлашган Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Ecoton Sharq” газобетон ишлаб чиқариш заводи фойдаланишга топширилди. Лойиҳага 12 миллион АҚШ доллари (115 миллиард сўм) сармоя киритилган бўлиб, янги завод 300 минг кубометр ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу йилига 5000 тага яқин уйлар қурилишини таъминлайди.

Заводнинг очилиш маросимида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаси мутасаддилари, икки давлатнинг йирик қурилиш компаниялари вакиллари иштирок этди.

Фото: Ecoton Sharq

“Ecoton” компаниялар гуруҳи раҳбари Бауржан Баймухонов заводнинг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга янги суръат бағишлашини, Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари қурилиш бозорида экологик тоза қурилиш материалларига бўлган талабни қондиришини таъкидлади. Заводнинг очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар ишлаб чиқариш майдонларида бўлиб, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш жараёни билан танишишди, шунингдек, газобетон бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Фото: Ecoton Sharq

Эслатиб ўтамиз, Ангрендаги завод Ecoton учун олтинчи завод бўлиб, бугунги кунда компания Қозоғистоннинг Ақтўбе, Остона, Қандиагаш ва Алға шаҳарларида ҳам сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Қозоғистондаги “Ecoton” компаниясига қарашли газобетон ишлаб чиқариш заводларининг ишлаб чиқариш қуввати йилига 550 минг куб метрни ташкил қилади. Бу йилига 1 миллион квадрат метр ҳажмдаги уй-жой қурилишини таъминлайди.

Фото: Ecoton Sharq

" Ecoton +" ОАЖ заводи Қозоғистоннинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича инновацион ва технологик ривожланиш дастури доирасида амалга оширилди, бу эса қурилиш бозоридаги энг юқори талабларга жавоб бериш имконини беради. Бугунги кунда корхона маҳсулотлари юқори сифатли қурилиш материалларининг миллий бренди ҳисобланади.

Газобетон ишлаб чиқариш учун завод фақат экологик тоза, сертификатланган минерал материаллардан фойдаланади. Бундан ташқари, материалнинг афзаллиги, масалан, ғишт ёки ёғоч билан солиштирганда янада жозибадор бўлган нархлардадир. Уй-жой, саноат бинолари ва бошқа иморатлар қурилишида газобетон блоклари қўлланади.

Сотув бўлими: Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси 182.

Завод манзили: Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, "Грум" МФЙ, 32-уй.

Телефон: +998 78 113 13 88, +998 95 002 60 06

Реклама