Ўзбекистон | 08:41 / 10.10.2022
10437
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ўзгаради

Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловасини янги таҳрирда қабул қилиш белгиланган бўлиб, унга кўра ходимларни йилда икки марта тиббий кўрикдан ўтказиладиган соҳа ходимлари йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтказилиши, шу билан бирга, гонококкларга текширувдан ўтказилмаслиги назарда тутилмоқда.

Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва даволаш-профилактика муассасалари (овқат тайёрлаш, тарқатиш фаолияти билан шуғулланадиган ходимлардан ташқари) дерматовенеролог ва RWга текшириш кўригидан ишга киришда, кейинчалик кўрсатмаси бўлганда, ичак инфекцияларини ва гельминтларни аниқлаш учун таҳлиллар эпидемиологик кўрсатма бўлган тақдирда ўтказилиши белгиланмоқда.

Терапевтик йўналишидаги стационарлар, амбулатория-поликлиника ва тез тиббий ёрдам муассасалари ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишда стоматолог кўригидан, гельминтларни аниқлаш учун таҳлил ва тиш ҳолатини текшириш ўтказилмайди. Ушбу соҳа ходимлар барчаси НBs-Ag, НVC ва одам иммунитет танқислиги вирусига қон текширувидан фақат тери ва шиллиқ қаватлар бузилиши, қон ва организм бошқа биологик суюқликлари билан ишловчилар текширувдан ўтказилиши назарда тутилмоқда. Тиббий-ижтимоий реабилитация муассасалари ходимларга тиббий кўрикдан ўтиш бўйича талаблар белгиланмоқда.

Тиббий кўрикдан ўтказиш учун зарур бўлган техник базасига ҳамда ихтисослик бўйича мутахассисларга эга бўлган даволаш-профилактика муассасаси томонидан ходимларни дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти