Жамият | 11:28 / 11.10.2022
9542
2 дақиқада ўқилади

ССВ: Аҳоли мурожаатлари фуқаролар ҳузурига бориб ҳам қабул қилинмоқда

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Кейинги йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими такомиллаштирилмоқда. Келиб тушган ҳар бир мурожаат тезкор ўрганилишидан ташқари, фуқароларнинг пойтахтга келишини кутмай, жойларга чиқиб, уларни қийнаётган масалаларни вазир ва унинг ўринбосарлари томонидан эшитиш ҳамда ечимини топиш механизми ҳам жорий этилди.

Хусусан, шу йил бошидан буён ҳудудларда ўтказилган сайёр тиббий қабулларда Соғлиқни сақлаш вазири 967 нафар фуқаро мурожаатини бевосита тинглаб, уларнинг аксариятига жойида амалий ёрдам кўрсатилди. 

Қолаверса, вазирликда «Ишонч телефони» сифaтида ташкил этилган «1003» ҳамда барча вилоятлардаги «1103» қисқа рақамли Сall-марказ’лар кун-у тун узлуксиз фаолият кўрсатиб, соғлиқни сақлаш тизимига доир мурожаатларни қабул қилмоқда. 

Ўз навбатида, вазирликнинг расмий веб-сайтида Jivo иловаси орқали фуқароларнинг саволларига тезкор жавоб бериш амалиёти йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва барча туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида мурожаатчиларнинг ўша муассаса раҳбари билан тўғридан тўғри ва тезкор алоқа қилиши учун алоҳида телефон тармоғи ўрнатилган.

Бу механизмга кўра, мурожаат эгаси «Тезкор алоқа» телефони гўшагини кўтариши билан автоматик равишда ўша тиббиёт муассасаси масъули мобил рақамига бевосита боғланади. Шу орқали мавжуд муаммоли масалаларни жойида, яъни тиббиёт муассасасининг ўзида ечиш чоралари кўрилади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид