Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда декабр ойида Ислом уламолари анжумани бўлиб ўтади
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегациянинг Индонезияга амалий сафари доирасида Индонезия Уламолар кенгаши вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Хориж томони билан ҳалол сертификатини жорий қилиш, индонезиялик зиёратчиларни “Умра+” зиёрат дастурлари доирасида Ўзбекистонга жалб этиш, қадимги қўлёзмаларни тадқиқ қилиш, имомлар иштирокида икки мамлакат ҳудудларида конференция ва кўргазмалар ташкил этиш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди.
Индонезия томони Ўзбекистон диний ташкилотлари билан юқорида қайд этилган йўналишларда ҳамкорлик қилиш ҳамда жорий йил 3 декабрь куни мамлакатда бўлиб ўтиши режалаштирилган Ислом уламолари анжуманида қатнашиш юзасидан қизиқиш билдирди.
Учрашув якунлари бўйича Индонезия Уламолар кенгаши билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича меморандум имзолаш юзасидан келишувга эришилди.
Индонезия Уламолар кенгаши давлат томонидан молиялаштирилади. Кенгаш Индонезиядаги энг юқори ислом уламолари органи сифатида 1975 йил 26 июль куни ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда Индонезиядаги исломий ташкилотлар устидан назоратни мувофиқлаштиради.
Озиқ-овқат, пардоз-андоз, дори-дармон ва кийим-кечак сингари маҳсулотларга ҳалол сертификатини бериш ҳамда исломни мустаҳкамлаш, уламолар миллий тараққиётдаги иштирокини кучайтириш, Индонезияда турли динлар ўртасидаги уйғунликни сақлаш кенгаш асосий вазифалари сирасига киради.
Мамлакат делегацияси аъзолари Индонезиянинг нуфузли Муҳаммадия мусулмон ташкилоти бош котиби Абдул Мутни билан ҳам учрашди. Муҳаммадия ташкилоти вакилларига ислом илмини ўрганиш, имомлар тайёрлаш, индонезиялик ҳаж ва умра зиёратчиларини Ўзбекистонга қўшма зиёрат дастурлари доирасида жалб қилиш таклифи билдирилди. Ҳамкорлик бошланғич поғонаси сифатида Муҳаммадия ташкилоти раҳбарияти ва вакилларининг зиёрат туризми дастури доирасида мамлакатга амалий сафарини ташкил этишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:03 / 10.12.2025
Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади
14:48 / 23.03.2023
Ўзбекистон ва Малайзия ислом молияси бўйича мутахассислар тайёрлашни бошлайди
11:34 / 07.01.2023
Ислом цивилизацияси маркази 52 мингта қадимги ёзма манбалар маълумот базасини яратди
16:13 / 28.08.2021