Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий давлатлар ташкилоти доирасида муфтийлар Кенгаши ташкил қилинади
19-20 октябрь кунлари Озарбойжоннинг Боку ва Шуша шаҳарларида Туркий давлатлар ташкилоти Муфтийлар кенгашининг III-йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдод Амриев, Туркий давлатлар муфтийлари, исломшунос олимлар, эксперт ва диний соҳа ходимлари қатнашган. Ўзбекистон номидан муфтий Нуриддин Холиқназаров қатнашган ушбу халқаро тадбир доирасида «Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний ташкилотларининг раҳбарлари кенгашини ташкил қилиш тўғрисида»ги Низом тасдиқланди.
Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ушбу Низом туркий халқлар тинчлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш, муштарак қадриятларни кенг ёйиш, ўзаро тажриба алмашиш ва турли соҳалардаги алоқаларни янада равнақ топтиришга хизмат қилишини билдирди.
Шунингдек, Туркий дунёнинг диний идоралари ўртасидаги алоқаларини мустаҳкамлаш, глобал муаммоларга биргаликда ечим топиш ва Ислом дини софлигини асраш борасидаги имкониятларни бирлаштириш бугунги кунда жуда ҳам муҳим эканлиги таъкидланди.
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Имом Мотуридий таълимотини чуқур тадқиқ этиш ва кенг ёйишга бағишланган Туркий давлатлар уламолари Форумини 2023 йилда Ўзбекистоннинг қадим Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.
Мавзуга оид
08:41 / 28.01.2025
Ўзбекистон ТДТга аъзо давлатлар билан бирга қўшма илмий сунъий йўлдош яратади
11:49 / 20.10.2023
Шавкат Мирзиёев: «Халқаро майдонда ўзаро ишонч ва бир-бирини тушуниш инқирози кескин сезилмоқда»
14:33 / 16.10.2023
Бишкекда Халқаро туркий хабарлар каналини тузиш масаласи муҳокама қилинди
17:24 / 16.03.2023