Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев БМТ ва АЭХА мониторинг миссияларини таклиф қилди
Москванинг «бомба»дан фойдаланишга тайёргарлик кўриш ҳақидаги айбловларига жавобан Украина вазиятни кузатиш учун халқаро миссияларни таклиф қилмоқда.
Фото: Picture Alliance
«Украина армияси ҳар куни еримизни руслардан озод қиляпти. «Бомба» ҳақидаги фикр бизда нафрат туйғуларини уйғотмоқда. Биз БМТ ва АЭХА мониторинг миссияларини Украинага ташриф буюришга таклиф қиламиз. Дунё Россиянинг ядровий шантажига жавоб бериши керак. Биз Будапешт меморандумининг 4-банди талабларига риоя этишни талаб қиламиз», — деб ёзди Украина мудофаа вазири Олексий Резников Twitter'да.
Бундан олдин Украина президенти Володимир Зеленский Москванинг озиқ-овқат инқирозини кучайтиришга уринишлари ер юзидаги ҳар бир инсонга нисбатан тажовуз эканини айтганди.
«Душман озиқ-овқат экспортимизни секинлаштириш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Менимча, Россия бу ҳаракатлари билан озиқ-овқат инқирозини атайлаб кучайтирмоқда, у эса жорий йилнинг биринчи ярмидагидек кескинлашиши мумкин», - деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш учун 150 дан ортиқ кемалар навбатда турибди.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026