10:53 / 24.10.2022
46927

Сурхондарёда ҳамширани фарзанди олдида калтаклаганларга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти прокуратураси Денов туманидаги шифохонада икки аёл ҳамширани фарзанди олдида калтаклаши ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

18 октябр куни соат 10:30 ларда Денов тумани Сил касалликлари шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ўзига таниш бўлган С.Қ. ҳамда С.Т. билан олдиндан зиддияти бўлганлиги сабабли ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида Д.И. ни уриб, унга «енгил» тан жароҳати етказилган.

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳамширани калтаклаётган аёл у билан жанжаллашган ҳамширанинг онаси бўлган. Ҳолатни жабрланган ҳамширанинг вояга етмаган қизи қўл телефонида тасвирга олиб турган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, 23 октябр куни С.Қ. ва С.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатларининг бориши туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Top