Жаҳон | 16:24 / 28.10.2022
30447
6 дақиқада ўқилади

Донецкда йирик ёнғин, Украина жануби ва шарқида шиддатли жанглар. Уруш суратлари

Украина қуролли кучлари истило остидаги Шахтёрск шаҳрига ҳужум қилди — россияликларнинг ёнилғи тўлдирилган цистерналари йўқ қилинди. Нишонни белгилашда «Россия 24» телеканалидаги репортаж ёрдам берган бўлиши мумкин.

26 октябр куни Донецк областининг Россия назорати остида бўлган Шахтёрск шаҳрида портлашлар рўй берди — Украина ҳукуматига кўра, мамлакат ҳарбий кучлари россияликларнинг ёнилғилари сақланаётган нефт базаси ва «фронтга юборишга тайёрланган юклар» бўлган вагонларга зарба беришган. Ёнғин кейинги куни ҳам давом этган — Украина қуролли кучлари Шахтёрскдаги нефт базаси бўйлаб янги зарбалар берган. Украина нашрларига кўра, Украина «Россия 24» телеканалининг воқеа жойидан узатилган репортажидан кейин иккинчи аниқроқ зарбани берган — Киев бунга расман изоҳ бермади.

Украина жанубида ва шимоли-шарқда Украина қуролли кучларининг қарши ҳужумлари давом этмоқда. Рамзан Қодиров Херсон областида Чеченистондан бўлган 23 ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади. Қрим раҳбари Сергей Аксенов Россия президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Сергей Кириенко билан биргаликда аннексия қилинган Херсонга келди ва «Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилаётган» ҳудуддан тинч аҳолини «эвакуация қилиш» якунланганини эълон қилди. Россияда ҳарбий ҳолат даврида буйруқни бажармаслик бўйича биринчи жиноий иш очилди.

Қуйида 27 октябр, урушнинг 246-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Шахтёрскдаги нефт базада ёнғин

27 октябр куни Шахтёрскдаги нефт базада чиққан ёнғинни ўчираётган ўт ўчирувчилар. Украина қўшинлари бу ҳудудга икки кун ичида икки марта ракета зарбалари йўллади. Украина нашрлари хабар қилишича, Украина «Россия 24»нинг воқеа жойидан берган репортажи туфайли янада аниқроқ иккинчи зарбани йўллаган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Шахтёрскда ракета зарбаларидан кейинги ёнғинни ўчириш жараёни. Зарбалар туфайли Россия ёнилғи цистерналарининг бир қисми йўқ қилинган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Шахтёрск темирйўл станциясининг Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилганидан кейинги кўриниши. Россия томонидан тайинланган маъмуриятга кўра, зарба оқибатида нафақат ёнилғи цистерналари, балки шахсий уйлар, шунингдек, автовокзал бинолари ҳам ёниб кетган. Беш киши жабрлангани айтилган. Фото: Валерий Шарифулин / ТАСС
Россия қуролли кучлари Шахтёрскдаги темирйўл узели устидан учмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Украина жануби ва шарқидаги жанглар

Украинанинг Донецк областида учаётган россияликлар ҳарбий самолёти зенит ракеталарини чалғитиш учун «иссиқлик тузоқлари» ҳосил қилмоқда. Фото: Aleksandr Gusev / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Украиналик ҳарбий (у ўзини Славян деб аташни сўраган) Запорижжя областидаги фронт чизиғида қазилган окопда ҳаракатланмоқда. Айни вақтда бу ерда ҳарбий ҳаракатлар кетмоқда. Унинг айтишича, аввал Россия махсус хизматларида ишлаган, аммо 10 йилдан буён Украинада яшайди — ва ҳозир Украина томонида туриб жанг қилмоқда.
Carl Court / Getty Images
Донецк областининг Бахмут шаҳри атрофидаги фронт чизиғида Россия армияси учун «хабарлар» ёзилган снаряд олиб кетаётган украиналик ҳарбий. Шаҳар Украина назоратида қолмоқда, шаҳар учун шиддатли жанглар кечмоқда. Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр Кремль россиялик ҳарбийларга октябр ойи охирига қадар Бахмутни қўлга олишни буюргани ҳақида айтди.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси Дмитро Бахмут атрофидаги фронт чизиғида миномётдан ўт очишга тайёрланмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Донецк области Бахмут шаҳри атрофидаги фронт чизиғида миномётдан ўт очилиши
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Запорижжя областидаги фронт чизиғида FH-70 гаубицасидан ўт очишга тайёрланаётган украин ҳарбийлари.
Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари Запорижжя областида FH-70 гаубицасидан ўт очишга тайёрланмоқда
Reuters / Scanpix / LETA

Украина жанубида озод этилган посёлкалардаги ҳаёт 

Архангельское посёлкасида қизининг зарбага учраган автомобили ёнида турган 56 ёшли Валентина. Ушбу аҳоли яшаш манзили россияликлар томонидан ўққа тутилган. Посёлкада кўп вақт давомида Россия армиясининг илғор бўлинмалари жойлашган, аммо октябр ойи бошида Украина ушбу аҳоли яшаш манзилини озод этди. «Настоящее время» Россия истилоси вақтида посёлкада камида тўрт нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини хабар қилган.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Посёлкадаги вайрон бўлган омборхона яқинида кетаётган киши
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Озод этилган посёлкадаги вайрон бўлган бино. Урушга қадар бу ерда одамлар яшаган
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Киевдаги ҳарбий ҳоспитал 

34 ёшли Олександр Савченко шифокор қабулида. Олександр май ойида Россия ҳарбийлари Донецк областидаги украин ҳарбийлари базасини ўққа тутганида икки оёғидан ажралган.
Paula Bronstein / Getty Images
Киев ҳоспитали жонлантириш бўлимида ётган украин жангчиси
Paula Bronstein / Getty Images
Киев ҳоспитали беморлари — 22 ёшли Володимир (чапда) ва 40 ёшли Денис (ўнгда) — шифохона балконида чекишмоқда
Paula Bronstein / Getty Images

Вайрон бўлган Мариупол

Россия томонидан ўққа тутилиши оқибатида деярли буткул вайрон бўлган Мариупол март ойидан буён РФ армияси назоратида. Шаҳарда май ойининг иккинчи ярмига қадар «Азовстал» металлургия заводи украин ҳарбийлари томонидан мудофаа қилинди.

Вайрон қилинган ва Россия назоратига ўтган Мариупол аҳолиси иссиқ овқат тарқатилиши вақтида
AFP / Scanpix / LETA
«Азовстал» ва босиб олинган шаҳардаги бошқа вайронгарчиликлар
AFP / Scanpix / LETA
Азов денгизи фонидаги вайрон бўлган бинолар
AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид