10:09 / 31.10.2022
1784

Ўзбекистон ва Венгрия ҳаво қатнови тўғрисида ҳукуматлараро битим лойиҳасини келишиб олди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Венгрия авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар ташкил этилди.

Фото: Dunyo

Музокаралар чоғида икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш, тайинланган авиакомпанияларга парвозларни амалга ошириш учун тегишли ҳуқуқларни бериш ҳамда ҳаво қатнови тўғрисида ҳукуматлараро битим лойиҳаси якуний матнини келишиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунига кўра, тегишли баённома имзоланди ва битим лойиҳаси якуний матни келишилди. Томонлар мазкур битим имзоланишини тезлаштириш бўйича тегишли ишларни амалга оширишга келишиб олди.

Top