Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия миллий иқтисодиёт вазири Мартон Над билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Мулоқот чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига оид масалалар, жумладан, саноат кооперацияси лойиҳалари ва инвестиция дастурларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашувда жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида Венгриянинг юқори даражадаги вакиллари ва ишбилармон доираларининг иштироки масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар 2013 йилдан буён иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссияси фаолият юритаётганини, унинг 9-йиғилишини жорий йил 6-7 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтишини таъкидлади.
Мазкур йиғилишда инвестиция, саноат, савдо-иқтисодий, банк-молия ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиши ва келишиб олиниши алоҳида қайд этилди.















