Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Венгрия иқлим сиёсати соҳасида ҳамкорлик қилади
Будапешт шаҳрида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида иқлим сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ қадамлар белгиланди.
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия энергетика вазирлиги давлат котибининг иқлим сиёсати бўйича ўринбосари Даниэла Дели билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Томонлар иқлим ўзгаришига қарши курашда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболларини муҳокама қилди.
Иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Даниэла Дели Венгрия Ўзбекистон билан иқлим сиёсати доирасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини таъкидлади. У бундай ҳамкорлик иқлим ўзгаришини камайтириш ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича умумий мақсадларга эришишга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги иқлим сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ қадамлар белгиланди.
Мавзуга оид
22:16 / 07.07.2026
Венгриянинг бош телерадиокомпанияси «йиллар давомидаги ёлғонлар» учун узр сўради
21:27 / 05.07.2026
Венгрия президенти бош вазирнинг талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
09:00 / 16.06.2026