16:59 / 31.10.2022
53850

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган TIGGO автомобиллари сотувига старт берилди

Фото: KUN.UZ

27 октябр куни ROODELL компанияси Ўзбекистон автобозорида янги марка - TIGGO автомобилларини илк харидорларга топширди.

ADM Jizzakh заводида Хитойнинг CHERY автосалони билан ҳамкорликда TIGGO автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда. Янги автомобиллар Тошкентдаги ROODELL компанияси томонидан сотувга чиқарилди. Тақдимот маросимида TIGGO автомобилларининг нархлари эълон қилинди:

  • TIGGO 7 PRO 1.5 T +CVT25 Luxuru – 299 900 000 сўм;
  • TIGGO 7 PRO 1.5 T +CVT25 Premium - 331 900 000 сўм
  • TIGGO 8 PRO 1.6T GDI + 7DCT Luxury – 356 000 000 сўм;
  • TIGGO 8 PRO 2.0TGDI+7DCT Premium – 466 900 000 сўм.

Маросимда дастлабки 20 нафар харидорлар ўз CHERY’ларини қабул қилиб олишди.

CHERY Automobile ва ROODELL ҳамкорлиги

2022 йилда ROODELL компанияси CHERY билан ҳамкорликни бошлади ва унинг Ўзбекистондаги расмий дистрибьюторига айланди. Шундан сўнг ADM Jizzakh заводида ушбу автомобил комплектациялари етказиб бериш бошланди.

Компания TIGGO 8 PRO MAX русумли автомобилларига эса 7 йиллик ёки 200 000 км масофадаги муддатли кафолатни таъминлайди. Бу эса компаниянинг ўз маҳсулотлари сифатида ишончини англатади.

TIGGO билан қаерда танишиш мумкин?

Автоишқибозлари CHERY автомобиллари билан:

  • Chery Tiggo 7 Pro - Samarkand Darvoza
  • Chery Tiggo 8 Pro - Samarkand Darvoza
  • Chery Tiggo 8 Pro Max - Compass Mall  савдо марказларида танишишлари мумкин.

Янги TIGGO сизнинг юрак ҳароратингизни боса олади. У мукаммалликда сиз учун муносиб танлов бўлиши мумкин.

Cherry дилерлик маркази ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 га қадар ишлайди. Бепул тест-драйвга ёзилиш учун +998 71 276 55 55 рақамга қўнғироқ қилиш ёки Telegram-бот орқали ёзиш таклиф этилади.

Автомобилларга оид янада батафсил маълумотлар билан CHERY’нинг расмий сайти орқали танишиш мумкин.

Реклама

Top