Жаҳон | 16:57 / 07.11.2022
23602
7 дақиқада ўқилади

Киевдан аҳолини кўчириш ҳақида ўйлашмоқда, фронтда жанглар давом этмоқда. Уруш суратлари

Урушнинг 256-кунидаги асосий маълумотлар:

  • Россиялик ҳарбий мухбирлар РФ армияси Донецк областининг Павловка қишлоғи атрофида катта йўқотишларга учрагани ҳақида хабар қилишди. Маълумотларга кўра, қишлоқни эгаллаш учун ҳужумга ўтган россиялик ҳарбийлар «оловли қоп»га тушиб қолишган, натижада юзлаб киши ҳалок бўлган, яраланган ёки бедарак йўқолган.
  • Киевда россияликлар зарбалари туфайли электр таъминотида узилишлар давом этмоқда — маҳаллий мэрия маълумотига кўра,  юз минглаб уйлар токсиз қолган. Шаҳар мэри Виталий Кличко РФ армияси Украина пойтахтига навбатдаги ҳужумларни амалга оширган тақдирда электр энергияси, ичимлик суви ва иссиқлик бир вақтнинг ўзида ўчиши мумкинлигини айтди. Украина президенти офиси раҳбарияти вазият назорат остида эканини айтмоқда, аммо ток бутунлай ўчадиган тақдирда шаҳар ҳокимияти уч миллион кишини мамлакат ғарбига эвакуация қилиши мумкин.
  • Херсон ва тахминан яна 10 та аҳоли яшаш манзиллари бутунлай электр таъминотидан узилиб қолди. Областнинг сайланган кенгаши хабарига кўра, бу россиялик ҳарбийлар электр узатиш линиясини ўққа тутиши оқибатида рўй берган. Россия томонидан тайинланган маъмурият эса бунга гўёки Украина қуролли кучлари «теракт» уюштирганини сабаб қилиб келтирган.
  • Россиялик ҳарбийлар Суми областини ўққа тутди (снарядлар биноларга ва турар жой ҳовлиларига ҳам келиб тушган) — темирйўл инфратузилмаси шикастланган, поездлар ҳаракати жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилган.
  • Украинадаги урушда протоиерей Михаил Васильев ҳалок бўлди, у Россия стратегик ракета қўшинлари собори бош руҳонийси эди.

Қуйида 6 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Украинларнинг Луҳанск областидаги кўчма ҳоспитали

Украин ҳарбийси рация орқали Украинанинг Лиман райони Терно посёлкаси атрофидаги эҳтимолий йўқотишлар ҳақида хабар бермоқда. Украина қўшини қарши ҳужум амалиётларини давом эттирмоқда, аммо Луҳанск областининг Сватово ва Креминна районларида қаттиқ қаршиликка учрамоқда. Сватово — Креминна трассаси бўйлаб ушбу ҳудуддаги Россия гуруҳи таъминоти амалга оширилади.
Ashley Chan / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Донецк области Терно қишлоғидаги тиббиёт пунктида егулик тайёрламоқда. Ушбу аҳоли яшаш манзили атрофида доимий равишда жанглар кетмоқда — украинлар Донецк области маъмурий чегараларига чиқишга интилаётган россияликлар ҳужумларини қайтармоқда.
Ashley Chan / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Украиналик фельдшер Терно қишлоғидаги тиббиёт пунктида ярадор аскарларга ёрдам кўрсатмоқда, улар Россия томонидан ўққа тутилган позицияларидан эвакуация қилинган.
Ashley Chan / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Украиналик шифокор россияликлар зарбасидан ярадор бўлган аскарга ёрдам кўрсатмоқда.
Ashley Chan / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Чехиялик фельдшер украинларнинг Терно қишлоғидаги тиббиёт пунктида қурол билан навбатчилик қилмоқда. Бошқа мамлакатлардан келган шифокорлар Украина ҳудудида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий таклифи бўйича ишламоқда. Хорижлик шифокорлар Киевга жуда зарур, чунки мамлакат тиббиёт тизими — ичкари ҳудудларда ҳам, фронтда ҳам — барча вазифаларга улгурмаяпти.
Ashley Chan / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Фронт чизиғидаги Северскда кундалик ҳаёт 

Россиянинг Северск шаҳри бўйлаб навбатдаги ракета зарбасидан ҳосил бўлган ўрага ёғингарчилик чоғида сув тўлган — бу Донецк области ҳудудида Украина назоратидаги Словянск ва Россия босиб олган Северодонецк ўртасидаги шаҳар ҳисобланади.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Северскда украин танклари учун мўлжалланган снарядлар олдидаги ит
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Северскда яшовчи 82 ёшли Лидия Гончарова россияликлар зарбасидан яксон бўлган уй олдидан ўтмоқда. Шаҳарда бир неча ойдан буён газ, электр ва сув йўқ.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Северскда яшовчи киши россияликлар зарбаларидан вайрон бўлган уй ертўласида мушуги билан
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар Донецк областида берган зарбалардан ҳалок бўлган северскликларнинг қабрлари
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Северскда зарбалар чоғида вайрон бўлган уйлар атрофидаги тобутлар
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Херсон областида озод этилган Архангелское қишлоғи

Херсон области шимолидаги озод қилинган Архангелское қишлоғида вайрон бўлган турар жой биноси. Россия қиш учун мудофаа чизиқларини тайёрламоқда ва регионнинг бир қисмидан воз кечиши мумкин.
​Hannibal Hanscke / EPA / Scanpix / LETA
Херсон области шимолида озод этилган Архангелское қишлоғида зарбалар вақтида вайрон бўлган турар жой бинолари
Hannibal Hanscke / EPA / Scanpix / LETA
Архангелское қишлоғида вайронага айланган маҳаллий ўқув муассасаси ичидан қўшни бинонинг кўриниши
Hannibal Hanscke / EPA / Scanpix / LETA
Архангелское қишлоғида яшовчи 55 ёшли аёл ўзи 30 йил ишлаган ўқув муассасасининг зарбалардан шикастланган биносида.
Hannibal Hanscke / EPA / Scanpix / LETA

Фронтдаги украин артиллериячилари 

Украина қўшинининг Луҳанск областидаги машғулотлари чоғида ўт очилиши. Бу областнинг Сватово ва Креминна шаҳарлари атрофида жанглар кетмоқда
Ashley Chan / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари гаубицалардан Херсон областида россияликлар назоратидаги позицияларга ўт очилмоқда
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина артиллерия қисмларига тегишли бўлган гаубица батареяси Херсон областидаги россияликлар позицияларига зарба беришга тайёрланмоқда
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Электрдан узилган Киевнинг кўриниши 

Россияликларнинг электр станцияларга ҳужуми натижасида токсиз қолган Киевнинг кўриниши. Инфратузилма объектлари жиддий шикастлангани туфайли Украина ҳукумати режали ўчиришлар амалга оширмоқда.
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Киевдаги кафеда шам ёруғида ўтирган киши, шаҳарнинг катта қисми зулмат ичида қолган
Andrew Kravchenko / AP / Scanpix / LETA
IT-мутахассислари Алина ва Игор Киевдаги бошқа кўплаб бинолар сингари электрсиз қолган уйида пазл йиғмоқда.
Ed Ram / Getty Images
Киевда электр таъминотидаги узилиш вақтида Андреевская черковининг кўриниши. Маҳаллий расмийлар шаҳарда ҳеч бўлмаганда қандайдир ёруғликни сақлаб туриш учун «барча ишни қилишаётгани»ни айтишмоқда.
Ed Ram / Getty Images

Мавзуга оид