23:43 / 10.11.2022
21158

1 триллион доллар йўқотган дунёдаги биринчи компания маълум қилинди

Amazon электрон тижорат компанияси бозор қиймати 1 триллион долларни йўқотган дунёдаги биринчи корхона бўлди. 

Фото: Reuters

Bloomberg хабарига кўра, Amazon компаниясининг 2022 йил учинчи чорагидаги (июл-сентябр) салбий натижалари, яъни даромади 10 фоизга камайгани эълон қилингач, инвесторлар унинг рекорд миқдордаги акцияларидан халос бўлишган. 

Қайд этилишича, 2021 йил июл ойида Америка компаниясининг бозор капиталлашуви энг юқори кўрсаткичга – 1,88 триллион долларга етган. 9 ноябрдаги савдолар чоғида Amazon акциялари 4,3 фоизга арзонлашди ва бу компаниянинг бозор қийматини 879 миллиард долларгача пасайтирди. 

Энди дунёда бозор қиймати 1 триллион доллардан ортиқ бўлган атиги тўртта компания қолган – Apple, Saudi Aramco, Microsoft ва Alphabet. 

Top