Қозоғистонда Полина Гагарина концерти бекор қилинди, хонанда урушни қўллаб-қувватлаганди
Концертнинг бекор қилинишига қозоғистонлик фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги кескин норозилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Россиялик хонанда Полина Гагаринанинг Қозоғистондаги концерти бекор қилинди. Бунга урушни қўллаб-қувватловчи хонанданинг мамлакатга келишига ижтимоий тармоқларда норозилик билдирилгани сабаб бўлди.
Гагаринанинг «Обезоружена» номли гастроли доирасидаги концерти 14 ноябр куни Олмаотада бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ, бу ҳақда эълон қилинганидан кўп ўтмай, ижтимоий тармоқларда «машҳур Z-артистни Қозоғистонга таклиф қилган» ташкилотчиларни танқид қилувчи постлар пайдо бўлди.
Концертнинг бекор қилингани расмий равишда ҳали эълон этилмади. Бироқ, унинг анонси Гагаринанинг расмий веб-сайтидан, концерт ташкилотчиси веб-сайтидан ва йирик чипта агентликлари веб-сайтларидан йўқолган.
Полина Гагарина Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватлайди. 25 феврал куни у Николай Басковнинг босқинни қўллаб-қувватловчи, «тинчликни сақлаш операцияси» ва «ўзини ҳимоя қилиш» деб атаган постига «лайк» босди. Шунингдек, март ойи ўрталарида Москвада ўтказилган Қрим аннексиясига бағишланган концертда қатнашди.
Мавзуга оид
18:21
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024