Ўзбекистон | 09:42 / 17.11.2022
6521
3 дақиқада ўқилади
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар берилади
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қатор мақсадлар учун субсидиялар ажратилади.

Фото: Shutterstock
“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, улар қуйидагича:
- енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – 9 млн сўмгача миқдорида;
- суғориш воситалари харид қилиш учун – 3 млн сўмгача миқдорида;
- уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – 900 минг сўмгача миқдорида;
- ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга улар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун – 3 млн сўмгача миқдорида;
- “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун 3 млн сўмгача миқдорида;
- “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан 3 млн сўмгача миқдорида;
- 2025 йил 1 январгача жисмоний шахслар аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун – 600 минг сўмгача миқдорда бир марталик;
- тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;
- тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида олинган бино ва иншоот ижара тўловини тўлаш учун – 3 млн сўмгача миқдорида;
- ҳунармандлар “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун – аъзолик бадали миқдорида;
- аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун – сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик;
- “уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 6 ой давомида ҳар ойда 600 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорда;
- шогирдларга – мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари 50 фоизи, бироқ 7,5 млн сўмдан ошмайдиган қисмига субсидия ажратилади.
Мавзуга оид

16:18 / 30.06.2025
Қимматбаҳо металларни қайта ишлашнинг йиллик ҳажми 7 тоннага етказилади

12:02 / 19.06.2025
Сотиб юборилаётган боғ, мактаб ва боғча ҳудудлари. Нима қилиш керак?

16:38 / 13.06.2025
Тошкентда 23 минг таксичи ишсиз қолиши мумкин — Yandex

12:38 / 10.06.2025